Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ас-Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Туркманбоши шаҳридан хабар берди.
Давлат раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Музокараларда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)