Италия ва АҚШнинг Camal ва OSVehicle компаниялари дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз трансформер автомобиль прототипини тақдим этди. Машина беш асосий қисмдан иборат бўлиши кўзда тутилган, деб хабар беради Motor.
Модель Edit деб номланади. Унинг таркибий қисмлари — олд ва орқа қисм, том, эшиклар (ҳар бир томонда иккитадан) ва шасси. Охиргисидан бошқа барча элементлар осонликча алмаштирилиши мумкин. Шу тариқа, муаллифларнинг фикрича, машина турли автомобиль компаниялари томонидан турли мақсадларда қўлланилиши мумкин.
Трансформация имкониятига эга бўлишига қарамай, Edit ҳар доим бир хил ўлчов ва шаклда бўлиб қолаверади.
Муаллифларнинг қайд қилишича, алмаштириладиган қисмларнинг ишлатилиши автомобилни қулайлаштиради ва уни ишлаб чиқаришни арзонлаштиради.
Ҳозирча Edit фақат рендерлар ва компьютер модели шаклида мавжуд. Куч қурилмаси сифатида электр тизим ўрнатиш таклиф қилинмоқда.
Изоҳ (0)