Британиялик сайёҳ ва фотограф Жеймс Паркер Шотландиядан Россияга 1972 йилда чиқарилган Morris Minor автомобилида саёҳат қилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Паркер сафари давомида 19 мамлакат, 3 саҳро ва 2 денгизни ортда қолдирди. 16 минг километрга чўзилган саёҳат учун 53 кун вақт сарфлади.
Сафардан кўзланган мақсад халқларнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари, шунингдек, гендер масалаларини ўрганиш бўлди.
Саёҳатчига кўра, қадимги машина унга сафарда кўп бор қўл келди.
«Дам олишга тўхташимиз билан қаердандир дарров қаҳва пайдо бўлар, 10 нафар ‘механик’ капотни очишга уринарди. Шунча йўл юриб, бирор маротаба шина тешилмади», — дея ҳикоя қилади Паркер.
Изоҳ (0)