Жорий йил охирига қадар General Motors Chevrolet брендини икки бозор — Ҳиндистон ва Жанубий Африка республикасидан олиб чиқади. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Бу мақсадлар учун концерн томонидан 500 миллион доллар сарфланади, тежаладиган маблағ эса йилига 100 миллион долларни ташкил этади.
Ҳиндистондаги завод автомобилларни фақат экспортга йиғишга йўналтирилади, Порт-Элизабет шаҳридаги (ЖАР) корхона эса Isuzu компаниясига сотилади.
Financial Times нашрига кўра, Chevrolet икки мамлакатни сотув ҳажми пастлиги туфайли тарк этмоқда. Жумладан, Ҳиндистонда бренд бозорнинг 0,9 фоизини эгаллаган. 21 март куни якунланган ўтган молиявий йилда сотув 25,8 минг дона машинани ташкил этди.
Таққослаш учун: Suzuki Ҳиндистон бозорининг 47, Hyundai эса 16,7 фоизини эгаллаган.
Изоҳ (0)