Канаданинг Daymak компанияси дунёдаги энг тезкор деб эътироф этилаётган C5 Blast электромобилини яратди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Машина соатига 100 километр тезликка 1,5 сонияда чиқиши мумкин. Унга 14 от кучига эга электромотор, шунингдек, 12 та турбовентилятор ўрнатилган.
C5 Бласт 60 минг АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, унинг 10 минг доллардан ошмайдиган арзон вариантини ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундай версияда турбовентиляторлар кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)