Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов «Sayyod.com» нашрига берган интервьюсида ўғли Санжар ва хонанда Шаҳло Аҳмедованинг муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Агар тақдир бўлса, келин ҳам бўлади, куёв ҳам бўлади. Мен ҳеч қачон фарзандларим танлаган инсонга қаршилик қилмайман. Чунки, ота-онам бизга умр йўлдош танлашимизга қаршилик кўрсатмаган. Онам «Кимни танласанг ўшанга уйлантираман. Мен танлаган қиз ёмон чиқса, кейин менинг юзимга соласан» деб айтгандилар. Шаҳло Аҳмедова бўлса, демак Шаҳло Аҳмедова. Улар бирга дуэт ҳам куйлади. «Сайил» деган фильмда дуэт куйланглар, деб мен таклиф билдирган эдим.Эслатиб ўтамиз, Санжар ва Шаҳлонинг аксарият тадбирларда бирга кўриниши, ижтимоий тармоқларда уларнинг бирга тушган суратлари тобора кўпроқ эълон қилиниши турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.Рашид Холиқов, хонанда
Изоҳ (0)