«Грэмми» мукофоти ташкилотчилари 2018 йил маросимини Лос-Анжелесдан Нью-Йоркка кўчирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тадбир 28 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу юбилей — 60-тақдирлаш маросими бўлади.
«Грэмми» сўнгги 14 йил мобайнида Лос-Анжелесда топшириб келинган.
Ташкилотчиларга кўра, тадбирни кўчириш ҳақидаги қарор биринчи галда Нью-Йорк мери Билл де Блазио туфайли қабул қилинди. Шоу шаҳар ғазнасига 200 миллион доллар даромад келтириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)