НАТО қуролли кучларининг 2003 йили тугатилган Атлантикадаги бош қўмондонлиги Арктик сувларда Россия субмариналарининг таҳдиди сезиларли даражада ошгани боис альянснинг янги структурасида қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, шу ҳафта Брюсселда НАТО мамлакатлари генералитети учун брифинг ўтказилиб, унда Атлантикада НАТО қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Жозеф Данфорд ҳам иштирок этган.
Газетада таъкидланишича, экспертлар Россия ҳарбий-денгиз кучлари Арктика ва Шимолий Атлантикада эркин ҳаракат қилиш учун борган сайин кўпроқ имкониятларга эга бўлмоқда. Ўз навбатида, НАТОнинг бу ҳудудлар мониторинги бўйича имкониятлари қисқармоқда.
«Биз ҳар қандай таҳдидни ҳисобга олишимиз лозим», — деди НАТО ҳарбий қўмитаси раиси Петр Павел.
Изоҳ (0)