• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Видео: Алишер Усмоновнинг россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга видеомурожаати — ўзбекча субтитрларда

    Миллиардер Алишер Усмонов 18 май куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга қаратилган 12 дақиқали видемурожаатини эълон қилди. Мурожаат Усмоновнинг Навальнийга қарши суд даъвосига бағишланган. Аввалроқ Навальний келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардерни Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан коррупциявий алоқалар, даромад олишнинг ноқонуний усуллари ва ходимларига етарлича ҳақ тўламасликда айблаган эди.

    Миллиардер Алишер Усмоновнинг россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга видеомурожаатининг матни билан қуйида танишиш мумкин.

    Хайрли кун, Алексей Навальний. Менинг исмим Алишер Усмонов. Юристларимиз судда вазиятга аниқлик киритишини, сен эса бундан яна ёлғон пиар сифатида фойдаланиб, яна ҳамманинг бошини оғритишда давом этишингни ҳисобга олиб, ҳали ҳам сени рост гапираётганинга ишонаётган одамларга видеомурожаат қилишга қарор этдим. Уларнинг фикри мен учун муҳим, боз устига, мен сендан кўра кўпроқ интернетга алоқадорман. Мен ундан шунчаки фойдаланмайман, мен уни ривожлантираман.

    Ўйлашимча, сенинг аслида кимлигингни айтадиган вақт келди — устига устак, ўзинг бу ҳақда кўпдан бери мендан сўраб келардинг. Алишер Усмонов сени ярамас деб аташини сўраб келасан. Ҳозир яхшилаб ўтириб олгин-да ва мен нима учун сен ярамас эканлигингни одамларга хотиржам, шошилмасдан тушунтиришга ҳаракат қиламан.

    Менинг назаримда, ярамас одам бу — бировни билмай туриб, у ҳақда ёлғон гапирувчидир. Сен бу ҳунарни шунчаки моҳирона — ҳар қандай инсоний нормаларни бузиб юборадиган даражада эгаллагансан.

    Сен мени жиноятчи ва қамоқда ўтирганини яширишга уринади, деб айтган вақтинг алдаяпсан. Яширадиган нарсам йўқ. Сендан фарқли ўлароқ, олти йил қамоқда ўтирганман — мен ўғирламаган социалистик мулкни ўғирлаш, мен ҳеч кимга бермаган пора бўйича яққол ўйлаб топилган жиноят иши бўйича. Сен мени зўрлаш учун ўтириб чиққан, дединг. Яъни, моддалар ва сўзлар билан манипуляция қилиш орқали шу заҳотиёқ инсон ва ярамас ўртасидаги чегарани йўққа чиқармоқчи бўлдинг.

    Ҳаммаёқдан туриб олиб, сени қаттиқ таъқиб этишаётгани ҳақида жар соласан. Қаттол ҳукумат, эй, қандай қаттол ҳукумат — роса бир сутка қамоқда ўтирдинг. Эшитишимча, бир кеча. Яъни, мана шундай қаттол ҳукумат даврида сен қамоқда бир кечани ўтказдинг, мен эса юмшоқ ҳукуматнинг қўл остида умуман йўқ иш бўйича олти йил ўтириб чиққанман.

    Ҳа-я, айтишларича, сен қандайдир юридик курсларни тамомлаган экансан, боз устига, Елдек олий муассасада — кўринишидан, сен у ерда ҳеч ҳам юриспруденсия билан шуғулланмагансан. Сен бугун рўёбга чиқаришга уринаётганинг сиёсий карерангга тайёргарлик кўргансан. Агар ҳақиқий юрист бўлганингда эди, ўз аризасига кўра эмас, балки жиноят таркибининг йўқлиги белгиси ва принципи асосида мамлакат Олий суди томонидан тўла оқланган шахс жиноятчи ҳисобланмаслигини билган бўлардинг.

    Биз иккимиз орамизда жиноятчи — бу сен. Чунки сен бугун суд органларининг ҳукми остидасан ва шартли муддатни ўтаяпсан, судлангансан. Бундан ташқари, маъмурий қоидаларни ҳам бузяпсан.

    Давом этамиз. Менинг бойлигим манбаси — хусусийлаштириш бўйича йирик келишувлар эканини айтган вақтинг ҳам алдаяпсан. Ёлғон. Айтишингча, мен совет тоғ-кон комбинатларини олиб қўйганман, ўғирлаб олганман. Маълумотинг учун, гаров аукционлари, адашмасам, 95-йилда тамом бўлган. Мен ҳеч қачон уларда қатнашмаган, кейинги хусусийлаштириш келишувларида ҳам. Умуман олганда, сен россиялик бизнесменни обрўсизлантириш учун нотўғри объектни танлаб қўйдинг.

    Бизнинг биринчи келишувимиз 2004 йили рекорд даражада бўлган ва Михайловский комбинати учун 1,5 миллиард доллар тўлаганмиз, шундан ярим миллиардини ўзимиз, акциядорлар тўплаганмиз, бу ўз маблағимиз, қолган миллиардни эса бизга банк берган. Ва биз бу кредитни ўз вақтида сўндирганмиз. Шундан сўнг Лебединский ва Оскольский комбинатларини 2006 йили 2,5 миллиард Швейцария франкига сотиб олганмиз. Айтмоқчиманки, бизни бу активларнинг барини кимдандир совға тариқасида олган, деб айтаётган вақтинг алдаяпсан.

    Мен инвестиция киритган бошқа активлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади — «Мегафон», «Mail.ru», «Одноклассники», «ВКонтакте» билан келишувлар — булар совет корхоналари эмаслиги ва ўғирликка кирмаслиги аниқ. Буларнинг бари инвестициялар. Алексей, мен бу келишувларга 2008, 2010 йилларда эришганман ва уларнинг қийматлари ҳужжатларда акс этган — сен, ҳар доимгидек, алдаяпсан. Биз ҳар доим бизнеснинг аввалги эгаларига — жисмоний ва юридик шахсларга ҳақ тўлаганмиз.

    Энди сен яна алдаётган иш ўринлари масаласига тўхталсак. Мен бирорта ҳам иш ўрни яратмаганлигимни айтаётган вақтинг яна алдаяпсан. Сен шунчаки нодонсан. Чунки менинг раҳбарлигимдаги ўн йил давомида бу корхоналарда 40 минг иш ўрни яратилди, уларга — корхоналарнинг технологияларига, инфратузилмасига — 800 миллиард рублдан зиёд сармоя киритилди. Ўртача курсга бўлсанг, бу қанча пул бўлишини билиб оласан. Айтишга ҳам ноқулай бир рақам. Бу модернизация ниманинг ҳисобига бўлди, балки совет ҳокимиятининг ҳисобидандир? Балки Давлат режа қўмитаси ҳисобидан? Ёки Леонид Ильич менга партия олтинларини мерос қилиб қолдирганмикин? Балки буларнинг барини мен ҳамкорларим билан бирга қилгандирман?

    Худди шундай, сен ҳар доим ёлғон гапиряпсан. Мен буларнинг барини текинга олганим ҳақида ҳам — бундай гапириш учун сенда қандай асослар борлигига тушунмайман. Биз давлат аукционида фақат бир марта, 2008 йили Удокан конида қазиб олиш ҳуқуқи учун қатнашганмиз ва ўшанда ҳам рекорд даражадаги сумма — ярим миллиард доллар тўлаганмиз. Бу нефть-газ соҳасидан ташқарида давлат билан эришилган энг йирик келишув бўлган. Шундан сўнг техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун яна шунча сарфладик, бугун эса мазкур кондан саноат даражасида фойдаланиш босқичига киришяпмиз.

    Энг муҳими, сен мени Россияда солиқ тўламаслигимни айтиб, алдаяпсан. Ўзинг қаерда солиқ тўлайсан? Ўзи умуман солиқ тўлайсанми? Мана мен фақат Россияда солиқ тўлайман. Сен алдаётган, бошини оғритаётган одамлар билишини истардим: бу йилнинг ўзида 2,7 миллиард рубль солиқ тўлаганимни кўрсатиб ўтдим. Ўн йил ичида эса қарийб ярим миллиард доллар тўладим.

    Айтмоқчи, сени жуда ташвишга солаётган қолган маблағлар ҳақида айтиб ўтишни истардим. Чунки мен лузер ва ўз бизнесини маҳаллий келишувлардаги «откатлар»дан бошлаган ўхшамаган бизнесменнинг даҳшатли ҳасадини ҳис қиляпман. Афтидан, бу нарса сени жуда қаттиқ қийнаяпти.

    Мен хорижда, бошқа мамлакатларнинг биржаларида — Лондонда, Нью-Йоркда кўплаб келишувлар қилганман. Ва бундан, айтиб бўлганимдек, ажойиб рақамли солиқлар тўлаганман. У ерда ишлаб топган фойдам эса 4,5 млрддан ошган. Шундай қилиб, солиқлардан ташқари, шу пуллардан яна бир миллиардини хайрияга ва шунчаки одамларга ёрдам кўрсатиш учун ажратганман. Бу ҳам порами?

    Ўзим эгалик қилаётган қолган нарсаларни эса — агар бу сенга шунчалик қизиқ бўлса, ҳасад қилмаслигинг учун тушунтириб қўймоқчиман — сотиб олганман. Жумладан, ажойиб қайиқ ва самолётни ҳам. Чунки мен, Лёша, сендан фарқли ўлароқ, бахт ичида яшайман.

    Сен кейинги гапингда яна алдаяпсан — пора беришим ҳақида айтган вақтинг. Сен тушун: поралар рўйхатга олиш палатасида рўйхатга олинмайди. Пуллар ўз ҳисоб-рақамидан очиқчасига ўтказилмайди. Сен барибир кўчмас мулк, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи ва шу каби китобчаларни ўқиб олишинг керак. Чунки баъзан уларда одамларга нафақат келишувга боргани, балки келишувни рад қилгани учун ҳам ҳақ тўланиши ҳақида ёзилади.

    Ва ер, уй билан боғлиқ тарихнинг бари кўп йиллик улкан, кўп босқичли сага. Унда манфаатдор уч томон бор эди ва мен келишув бўлгани учун эмас, балки улар ўртасида келишув бўлмагани учун тўлашимга тўғри келган — ҳар бирига алоҳида. Бирига — у ўз еридан олмоқчи бўлган фойдадан воз кечиши учун — активларни, бошқасига эса — ерни бўшатиб бериши учун — қарз ва пул берганман. Якунда ҳар ким ўзи хоҳлаган нарсани олган.

    Энг асосийси, мен ўзим хоҳлаган нарсани олганман. Ва бундан мамнунман. Қандай пора ҳақида гап бўлиши мумкин бу ерда? Айтмоқчи, бу иш бўйича барча ҳужжатлар очиқ фойдаланишда турибди. Келишувнинг тижорий жиҳатлари ҳақида сенинг олдингда ҳисобот беришни лозим деб билмайман.

    Умуман, сен қандайдир чуқурроқ суриштирув олиб борсанг бўларди. Масалан, Лёша, сен бизда шахтёрлар борлигини айтяпсан. Яна нотўғри — бизда шахтёрлар йўқ. Ҳеч бўлмаса шуни билсанг бўларди! Биз рудани очиқ усулда қазиб оламиз. Бизда кончилар ишлайди. Ва бу кончиларнинг маоши минтақа бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори. Қарийб ярим баровар юқори. Россиянинг бошқа ҳудудларига нисбатан сезиларли юқори. Ваҳоланки, иқтисодиёти бир-биридан 10 баробар фарқ қиладиган Россия ва АҚШдаги маошларни қандай қилиб таққослаш мумкинлиги тушуниб бўлмайди. Сен, нима, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), ЯИМнинг жон бошига улуши, харид қуввати ва бошқа шу каби нарсаларни умуман тушунмайсанми?

    Агар сен мана шундай паст савияли билиминг билан сиёсатга киришмоқчи бўлсанг, ўйлашимча, бу жуда хавфли. Сен албатта қаердадир қоқиласан.

    Шунинг учун, Лёша, сен марҳамат қилиб узр сўра; контекстдан фактларни узуқ-юлуқ олиб, ўзингга фойдали манзара қуришни бас қил. Сен, ҳақиқатан ҳам кечирим сўрасанг ва тинчгина яшасанг бўларди, чунки ҳаётда ҳеч қачон сенга ўхшаган одам мени жиноятчи, ўғри, ҳаётда ҳамма нарсани бепул қўлга киритган одам эканимни исботлай олмайди. Чунки, қадрдоним, сендан фарқли ўлароқ, мен ҳаммаси учун ўз меҳнатим, имкониятларим ва, хусусан, ҳалоллигим билан ҳақ тўлаб бўлганман.

    Ва сен ҳаётда ҳеч қачон менга туҳмат қила олмайсан. Барибир менинг олдимда жавоб беришингга тўғри келади, Лёша. Бу видеони томоша қилаётган одамлар Алишер Усмонов — ҳалол тадбиркор, аввало, ҳалол инсон эканини билиши мен учун муҳим. Алексей Навальний, сен кабиларнинг мақсади — россиялик бизнесменни ўғирлашдан бошқасини билмайдиган, бирор нарса яратиш қўлидан келмайдиган шахс сифатида кўрсатишдир. Бу ҳам ёлғон. Ва сенинг менга туҳмат қилишга уринишларинг ҳам — Итнинг Филга акиллаши, холос. Тупурдим сенга, Алексей Навальний!

    Алишер Усмонов, миллиардер

    18.05.2017, 22:16   Изоҳ (0)   152818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суд Виктор Януковичга Skype орқали кўрсатма беришни тақиқлади

    18.05.2017, 19:37

    ОАВ: АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари жанговар гуруҳи КХДРга зарбани имитация қилди

    18.05.2017, 19:22

    Шимолий Корея матбуоти мўл-кўл ҳосилни ядро бомбасига таққослади

    18.05.2017, 18:27

    Мисрда туғилиш суръатлари устидан назорат ўрнатилади

    18.05.2017, 17:57

    Техасда қафасидан қочиб чиққан қоплон маймунни ўлдирди

    18.05.2017, 16:56

    Алишер Усмоновнинг Навальнийга нисбатан даъвоси 30 май куни кўриб чиқилади

    18.05.2017, 16:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.