Оболонск туман суди ҳимоянинг Янукович билан видеоконференция ўтказиш борасидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда «Эспрессо» нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Суднинг аниқлик киритишича, ушбу жиноят ишини юритишда Россия судига мурожаат қилишнинг имкони йўқ, чунки иш Януковичнинг Россия Федерацияси фойдасига давлат хоинлигида айбланаётганига тегишли.
Судья Януковичга йиғилишда қатнашиш учун етарлича имконият яратиб берилганини маълум қилди.
Ҳимоя ўз мижози билан маслаҳатлашиб олиш мақсадида танаффус сўраб расмий илтимос билдирди, бироқ судья унинг талабини инобатга олмади.
Изоҳ (0)