Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ президенти мутлақо махфий ахборот билан ўртоқлашиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда нуфузли республикачилар — Линдси Грэм ва Сенат қуролли кучлар қўмитаси раиси Жон Маккейн томонидан тарқатилган қўшма баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».

Жон Маккейн.

Жон Маккейн.
Фото: АП

«Биз, албатта, президент махфий маълумотлар тарқатишини истамаймиз. Бироқ у чиндан ҳам шундай ҳуқуққа эга, чунки бош қўмондон ҳисобланади», — дейилади мазкур баёнотда.

Шу билан бирга,  сенаторлар етарлича аниқ далиллар пайдо бўлмагунича Россияга махфий маълумотлар тақдим этилиши атрофидаги можарога изоҳ бермасликларини билдирди.

Олдинроқ The Washington Post нашри Дональд Трамп Оқ уйдаги музокаралар чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякка ИШИД тўғрисидаги мутлақо махфий маълумотни етказганлигини тахмин қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар