Польша ташқи ишлар вазири Витольд Вашчиковский Европа иттифоқига кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкциялар муддати узайтирилишини ёқлаб чиққанини айтди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда у Евроиттифоқ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисидан сўнг маълум қилди.
«Минск келишувлари бажарилмаяпти, шу туфайли ушбу масала бўйича нутқ сўзлаганларнинг кўпчилиги санкциялар қўллашни давом эттиришни қатъиян ёқлаб чиқди», — деди Вашчиковский.
Шу билан бирга, у: «Бу ерда мунозара қилинадиган ҳеч нарса йўқ», — деб қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)