Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум «ногирон» сўзи ўрнига энди «жасур одам» сўзини ишлатиш ҳақида фармон чиқарди, деб ёзади UAE Inside.
Ушбу ташаббус бироз аввал Twitter’да эълон қилинган эди, бир неча кунлар ичида у БАА аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, фармон эълон қилингач, Дубайдаги барча давлат муассасалари ўз вивескалари ва тахтачаларини алмаштириб, янги сўзни киритмоқда.
Бу ягона янгилик эмас: ҳар бир тузилмада энди янги лавозим жорий этилди, ушбу лавозимда ишлайдиган ходим «жасур одамлар билан алоқалар» учун жавоб беради.
Изоҳ (0)