Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги боғлардан бирида занжирли арғимчоқ қулаши туфайли 5 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳодиса Навоий номли боғда содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, иш жараёнида арғимчоқнинг ўша пайтда 10 киши бўлган юқори қисми синиб тушди. 8 киши турли даражада жароҳат олди, улардан 5 киши касалхонага ётқизилди», — дея маълум қилди ИИБ вакиллари.
Арғимчоқ қулашига механик носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда, бироқ якуний хулосалар тегишли экспертизалардан сўнг чиқарилади.
Изоҳ (0)