Хакерлар ҳужуми оқибатида 150 мамлакатда 200 минг киши ва кўплаб ташкилотлар зарар кўрди. Бу ҳақда Европа полиция агентлиги (Европол) раҳбари Роб Уэйнрайт маълумот берди, деб хабар қилади «РБК».
Шу билан бирга, унинг айтишича, жуда оз сонли одамлар хакерларга пул ўтказиб берган.
«Барча секторлардаги ташкилотлар жиддий тарзда хавфсизлик чоралари кўриши лозим», — таъкидлади Уэйнрайт.
«Айни пайтда биз хавф-хатар ўсаётган бир вазиятда турибмиз. Зарар кўрганлар сони кўпаймоқда. Одамлар 15 май (душанба) куни ишга келиб компьютерларини ёққанида уларнинг сони янада ўсишидан хавотирдаман», — қўшимча қилди Европол раҳбари.
Изоҳ (0)