Хитой ҳукумати яқин 5 йил мобайнида мамлакатга маҳсулотлар импорти ҳажми 8 триллион долларни ташкил этишини тахмин қилди. Бу ҳақда «Бир макон, бир йўл» халқаро форумининг очилиш маросимида Хитой давлат кенгаши бош вазир ўринбосари Чжан Гаоли маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Келгуси 5 йилда Хитой умумий қиймати 8 триллион долларга тенг маҳсулотларни импорт қилади. 600 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар жалб этилади, хорижга 700 миллион сафар ташкил этилади», — таъкидлади Чжан Гаоли.
Бош вазир ўринбосари барча мамлакатларни «Хитой тақдим этаётган имкониятлардан фойдаланиш»га чақирди.
Изоҳ (0)