Афғонистоннинг тўққиз вилоятида сутка давомида камида 73 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Афғонистон хавфсизлик кучлари операциялари Ҳилманд, Қандаҳор, Қундуз, Бадахшон, Урузгон, Бодғис, Боғлон, Балх ва Самангон вилоятларида ўтказилди. Улар давомида камида камида 73 нафар жангари ўлдирилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликка кўра, йўқ қилинган жангарилар орасида «Толибон»нинг Балх вилоятидаги дала қўмондони Мулло Омонулло ҳам бор.
Изоҳ (0)