АҚШнинг 28 йиллик фаолияти мобайнида йўловчилар билан бирорта рейс амалга оширмаган Baltia Airlines авиакомпанияси яқин орада Европага парвозлар бошланишини эълон қилди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Business Wire сайтида жойлаштирилган пресс-релизида маълум қилинди.
Мазкур пресс-релизда авиакомпания бир неча Boeing-767-300 лайнерини ижарага олиш ва Нью-Йоркдан 90 километр узоқликда жойлашган Стюарт халқаро аэропортидан Европа шаҳарларига йўловчи, юк ва почта ташишни режалаштираётгани билдирилган.
Эҳтимолий йўналишлар қаторида Лондон, Париж, Барселона, Ницца, Неаполь, Афина, Варшава, Будапешт, Прага, Санкт-Петербург ва Тель-Авив келтирилган.
Baltia Airlines авиакомпаниясига 1989 йили АҚШ ва собиқ Иттифоқ ўртасидаги парвозларни амалга ошириш учун Ригада туғилиб-ўсган Игорь Дмитровский томонидан асос солинган. Бироқ авиакомпания ихтиёрида самолётлар бўлмагани сабабли рейслар бажарилмади.
Изоҳ (0)