Пекинда «Бир камар, бир йўл» халқаро форумида иштирок этаётган Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашув олдидан роялда машқ қилди. Бу ҳақда «Комсомолская правда» мухбири Дмитрий Смирнов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Музокаралар залига йўл олаётганида Путин Си Цзиньпин қароргоҳида роял турганини кўриб қолди ва унда ‘Москва ойналари’ ҳамда ‘Озод Нева устидаги шаҳар’ куйларини чалди», — деган ёзув қолдирди Смирнов Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)