Митти моделлар иштирокидаги ноодатий модалар кўргазмаси 20 майда Дубайда бўлиб ўтади. Бу ҳақда UAEInside маълум қилди.
Кўргазманинг мақсади идеал гўзаллик ҳақидаги жамият томонидан тан олинган стереотипни ўзгартириш ва таҳқирлашлардан азият чекаётган кишиларга ёрдам беришдир.
Паст бўйли моделлар биринчи марта 2014 йилда Нью-Йоркда подиумга чиққан. Кейин Париж ва Япониядаги мода ҳафталиги доирасида ўтказилган шоулар муваффақиятли ўтган. Навбатдаги шоуни Дубай қабул қилади.
Шоу продюсери Рейчел Бенамунинг сўзларига кўра, паст бўйли моделлар иштирокидаги мода намойиши одамларнинг гўзаллик ҳақидаги одатий тасаввурларини ўзгартиради ва гўзалликнинг кўринишлари кўп эканлигини кўрсатади.
Шоу давомида дунёнинг турли нуқталаридан келган бўйининг узунлиги 120 сантиметрдан паст бўлган 15 нафар қиз оммага машҳур америкалик дизайнерлар ижодини намойиш этади. Қизиқарлиси, моделларнинг бир нечтаси дубайлик ҳисобланди.
Изоҳ (0)