11 май куни соат 08:00 дан 12 май соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрида иккита ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти маълумот берди.
Биринчи ёнғин — 11 май куни соат 20:17 да Миробод тумани, Нукус кўчаси, 90-уй, 62-хонадонда 8 квадрат метр майдонида уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби — электр ускуналарининг носозлиги.
Иккинчи ёнғин — 12 май куни соат 06:50 да Бектемир тумани, Ихлос кўчаси, 16-уй ховлисида 8 квадрат метр майдонида ҳужра ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби — оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш.
Изоҳ (0)