Ўзбекистон Президенти Хитойга ташрифи якунига етганидан сўнг, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриши кутилмоқда.
UzNews’нинг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар беришича, ташриф 17—20 май кунлари оралиғида бўлиб ўтиши мумкин.
Хабар беришларича, ҳозирда туманда ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 11 май куни Хитойга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев 13 майга қадар давлат ташрифини амалга оширади, 14—15 май кунлари эса Пекинда «Бир белбоғ, бир йўл» халқаро форумида қатнашади.
Изоҳ (0)