12 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи иккинчи куни — фотосуратларда. Ташрифнинг асосий воқеалари 12 май, жума куни бошланди.
2. Бухоро шаҳридаги марказий кўчалар бирлаштирилиб, уларга Ислом Каримов номи берилди. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши бу ҳақдаги тегишли таклифни 9 февралда киритган эди.
3. Фарғона йўлини Нукус кўчаси билан боғловчи кўприкни қайта тиклаш ишлари бошланди. Қурилиш лойиҳаси билан март охирида Президент Шавкат Мирзиёев танишган эди.
4. Чилонзордаги тўртта кафеда 49 нафар фоҳиша қўлга олинди. Чилонзор туманида бир нечта кафенинг 23:00 дан кейин рухсатсиз ишлаётгани аниқланган.
5. «Пахтакор» клуби Тошкент шаҳар ҳокимидан Бобур Шодиевнинг қўлига ўтди. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби раҳбариятида яна ўзгариш рўй берди.
Изоҳ (0)