Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 11 май куни Пекинга келган эди. Ташрифнинг асосий воқеалари 12 май, жума куни бошланди.
Шу куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Хитой давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Икки давлат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги Қўшма баёнотни имзолади.
Изоҳ (0)