Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси таркибий бўлимларида май ойининг охиригача электрон навбат йўлга қўйилади. Электрон навбат тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилади. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази раҳбари Шерзод Ҳабибуллаевга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Хабар берилишича, ҳозирги вақтда хизмат синовдан ўтказилмоқда. Тизим тўлиқ тайёр, фақат юзага келиши мумкин бўлган хато ва камчиликларни аниқлаш мақсадида синов муддати якунланиши керак.
Марказ раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда хизмат учун тўловларни интернет орқали амалга ошириш ва фуқароларнинг белгиланган вақтда аниқ бир хонага келиши учун электрон тўловларни киритиш устида иш бормоқда.
Тошкентда маъқулланганидан сўнг паспортни ва фуқароликни расмийлаштириш ва хорижга чиқиш-кириш билан боғлиқ хизматлар учун электрон навбатга ёзилиш Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)