Хитойнинг Хунань провинциясидаги конда юз берган аварияда камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хуанфэнцяо шаҳридаги кўмир конида заҳарли газ сизиши рўй берди. Бу пайт конда 55 киши бўлган.
Қутқарувчилар 37 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлди, улар касалхоналарга жойлаштирилди. Ҳодиса жойида экспертлар ишламоқда.
Изоҳ (0)