Сомали жанубидаги Қуйи Шабелле минтақасида 5 май, жума куни «аш-Шабоб» террорчи гуруҳи етакчиси Муаллим Усмон Абдубадип ўлдирилди. Бу ҳақда Сомали ҳукумати маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Ҳукумат қўшинлари жангарилар етакчисидан ташқари яна уч нафар террорчини йўқ қилди.
Reuters агентлигига кўра, махсус операция давомида бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳатланди.
Бу АҚШ ҳарбий хизматчисининг Сомалида 1993 йилдан бери биринчи маротаба ҳалок бўлиши эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)