Эрон Мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Ар-Риёд ўйламасдан ҳаракат қиладиган бўлса, Теҳрон фақатгина мусулмонларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига тегинмаслиги борасида Саудия Арабистонини огоҳлантирди. Бу ҳақда Tasnim агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Биз уларга (Саудия Арабистони) аҳмоқлик қилмасликни маслаҳат берамиз. Бироқ улар ўйламасдан ҳаракат қиладиган бўлса, Макка ва Мадинадан ташқари бирорта жойни (Саудия Арабистонидаги) бутун қолдирмаймиз», — деди вазир.
Эрон ҳарбий идора бошлиғининг сўзлари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг ўринбосари Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон Эроннинг истаги «ислом дунёсида ҳукмронликка эришмоқ» дея маълум қилганидан сўнг янграган эди.
Муҳаммад бин Салмоннинг фикрича, Эрон барча мусулмонлар учун муқаддас — Каъбага етишмоқликка интилмоқда. «Биз Эронга қарши туриш учун Саудия Арабистони ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни кутаётганимиз йўқ», — деб қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)