АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг энг йирик мегаполисида қолиш қимматга тушиши туфайли, Нью-Йоркда тўхтамасдан, Бедминстер (Нью-Жерси штати)га йўл олишга қарор қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари ўз Twitter’ида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен Бедминстерда қолишимнинг сабаби шундаки, Нью-Йоркда яшаш анча қиммат ва кўпроқ ноқулайликларни келтириб чиқаради», — деди Трамп. У, шунингдек, гап, хусусан, мегаполисда учрашувлар ўтказиш ҳақида бораётганини айтди.
Давлат раҳбари Нью-Йоркда Австралия бош вазири Малколм Тёрнбулл билан учрашди. Шундан сўнг Трамп Нью-Йоркдан 65 км масофада жойлашган Бедминстерга йўл олди, у ерда президентнинг элита гольф-клуби бор. Америка етакчиси 1939 йилда кўл бўйида қурилган дабдабали ҳовли-жойда тўхтади.
Изоҳ (0)