Барак ва Мишель Обама Чикагонинг жанубий қисмида иш ўринлари яратиш учун 2 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мишель ва мен ёзги мавсумда ишга жойлаштириш дастури учун 2 миллион доллар хайрия қиламиз. Одамлар меҳнат қилиш имкониятига эга бўлиши лозим», — таъкидлади Обама.
Обама тўрт йилдан сўнг Чикагодаги Жексон боғида президент кутубхонаси ва Обама фонди штаб-квартираси бўлиб хизмат қиладиган махсус марказ-музей очилишини маълум қилди.
«Бироқ биз тўрт йил кутолмаймиз, шу сабабли Мишель билан биргаликда ҳозирдан бошлаб ёрдам беришни бошлашни истаймиз», — аниқлик киритди АҚШнинг собиқ президенти.
Изоҳ (0)