АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида полициячилар уларга пневматик тўппонча ўқталган 15 ёшли ўсмир болани отиб ташлади, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса мактаб яқинидаги автомобиллар тураргоҳида юз берди. Икки полициячи у ерга чақирув бўйича етиб борган.
Воқеа жойига келиб, полициячилар 15 ёшли ўспиринни кўрган, у камаридан тўппончани чиқариб, уни тартиб посбонларига ўқталган. Сўнг ўқувчи полициячиларнинг қуролни ерга ташлаш ҳақидаги талабларига эътибор бермасдан, тўғри уларга қараб йўналган.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг икки ходими ҳам ўт очган. Бола бир нечта жойидан яраланди, етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Кейинроқ ўспирин қўлидаги тўппонча пневматик бўлгани аниқланди. Ҳодиса олдидан полициячиларни айнан у чақирган. Аммо унинг нияти нима бўлганлиги номаълум.
Изоҳ (0)