5 май, жума куни Нью-Йоркка кучли ёмғир шиддатли шамол билан бирга ёғилиб, сув тошқинини ва транспорт тирбандликларини келтириб чиқарди, деб ёзади Forum Daily.
Хабарларга кўра, уч соат ичида 7,6 см ёғингарчилик тушган. Синоптиклар қайд этишича, Марказий хиёбон атрофидаги сув сатҳи 1871 йилдаги рекорд кўрсаткичдан деярли икки баробар ошиб кетган.
Кучли ёғингарчилик натижасида шаҳар ҳукумати Гудзон дарёси бўйлаб ўтган Вест-Сайд-Хайвей муҳим автомагистралини ёпишга қарор қилди. Шу туфайли бу куни транспорт тирбандликлари юзага келди.
https://twitter.com/BuffingActions/status/860546235341705217
#flooding #nyc pic.twitter.com/YqWzMBYZnn
— Paoyi (@Paoyi2) May 5, 2017
Шаҳарда қутқарувчилар ишлади, улар автомобилларни сув босган кўчалардан чиқариб олишга ёрдам берди.
Ноқулай об-ҳаво натижасида аэропортларда кўплаб рейслар кечиктирилди, қатор парвозлар бекор қилинди.
Электр токи билан боғлиқ муаммолар туфайли Нью-Жерсини Манхэттен билан боғловчи иккита темир йўл иши тўхтатилди.
https://twitter.com/DemaHanna/status/860533276271931392
Нью-Йорк фуқаролари тиззаларигача сувга ботган ҳолда уйларига етиб борди. Табиий офат натижасида жабрланганлар ҳақида хабар берилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 6 май, шанба куни Тошкент ҳам кучли ёмғирдан сўнг сув остида қолди.
Изоҳ (0)