F-35 қирувчи самолётлари (АҚШ) Россиянинг Су-35 қирувчиларига муносиб рақиб эмас: Lockheed Martin корпорация маҳсулоти ҳаво жанглари учун умуман мослашмаган. Бу ҳақда National Interest журнали шарҳловчиси Дэйв Мажумдар маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Энг замонавий F-35 мазкур машиналар билан тўғридан-тўғри тўқнашувлардан қочиши лозим. Тўртта F-35 дан иборат бўғин шунча Су-35 билан учрашганида нима рўй беради? Кўриниб турган жавоб шуки, йўналишни ўзгартириши ва F-22 ҳамда F-15 ни ёрдамга чақиришига тўғри келади», — таъкидлади америкалик журналист.
Дэйв Мажумдарга кўра, АҚШ самолётини фақат энг замонавий борт электроникаси қутқариши мумкин.
«Авионикадан самарали фойдаланиш ва пайқаш мушкуллиги F-35 ни узоқ ҳаво жангида қутқариши мумкин, бироқ рақиб билан яккама-якка тўқнашувда ‘мўъжизавий қирувчи’ ожиз қурилмага айланади. Шу сабабли унинг учувчиси бундай тўқнашувлардан ўзини олиб қочиши лозим», — хулоса қилди журналист.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ F-35 бешинчи авлод қирувчи самолёти нархи ошишда давом этаётгани, унинг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига етказилиши эса номаълум муддатга қолдирилаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)