Венесуэлада ҳукуматга қарши намойиш ўтказганларни хавфсизлик кучлари томонидан тарқатиб юборилишига норозилик билдирган 85 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
«85 нафар ҳарбийдан иборат гуруҳ қўлга олинди, маълумотларга кўра яна бошқалар ҳам бор. Бу одамлар Миллий гвардия ва полиция ҳаракатидан норози», — деб маҳаллий мухолифат етакчиси, Миранда штати губернатори Энрике Каприлес сўзларидан парча келтирди «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, кўплаб ҳарбийлар хизматдан кетишни истамоқда, бироқ расмийлар уларнинг талабини қондиришга рози эмас. Венесуэла ҳукумати намойишчиларни тарқатиб юборишда маҳбусллардан фойдаланишни режалаштирмоқда, дея қўшимча қилди Каприлес.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада ҳукуматга қарши намойишларда ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди, 700 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Изоҳ (0)