АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳига икки бор амалга оширган парвози учун бюджетдан 1,2 миллион доллар ажратилди. Бу ҳақда Judicial Watch ташкилоти ҳисоботига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Judicial Watch АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан маълумот олингани ва унда президент Трампнинг Мар-а-Лагога февраль ва март ойларининг дам олиш кунларида амалга оширган парвозлари 1 миллион 218 минг 420 долларга тушгани ҳақида хабар қилади», — дейилади ташкилот ахборотида.
Таъкидланишича, президент парвоз қилувчи ҳаво кемасига ҳар бир соат ишлагани учун 142 минг доллар тўланади. Judicial Watch АҚШ махфий хизмати Трампнинг ҳамда маъмуриятнинг мазкур ва бошқа парвозлари билан боғлиқ маълумотларни тақдим этмаганини қайд этиб ўтди.
Изоҳ (0)