Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон расмийлари «Ўлмас полк» акцияси аввал бошидан республикада «Ғалаба куни»ни нишонлаш борасидаги режага киритилмагани учун Душанбеда ўтказилмайди, деб тушунтириш берди. Бу ҳақда «Ховар» давлат ахборот агентлиги маълумот тарқатди.

Фото: «Народние новости»

Фото: «Народние новости»

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон ва Афғонистоннинг чегара ҳудудида содир бўлаётган жанговар ҳаракатлар сабаб мамлакат расмийлари 9 май кунига режалаштирилган акциялардан ошиғини ўтказа олмайди.

Бундан ташқари, ислом анъаналарига биноан, мусулмонлар ўлган одамларнинг суратларини кўтариб олиб кўчаларда юриши мумкин эмас, деб ёзади «Ховар».

Душанбе мериясига «Ўлмас полк» акциясини ўтказиш борасида ариза республика уруш ва меҳнат фахрийлари қўмитаси томонидан берилган эди.

«Ўлмас полк» акцияси 2007 йили халқ ташаббуси сифатида Томскда бошланган эди. Кейинчалик у бутун Россияда ҳамда қатор бошқа давлатларда ўтказила бошланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади