Иорданиядаги 80 мингга яқин киши истиқомат қиладиган суриялик қочоқлар лагерида миналаштирилган автомобиль портлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди.
Ҳодиса Сурия ва Иордания чегараси яқинида жойлашган лагерь бозорида рўй берди.