Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан мамлакат «расмий шахслар далай-лама билан алоқаларнинг исталган шаклини юритишларига қарши» эканлигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Далай-лама оддий руҳоний эмас, у узоқ вақтдан бери Хитойга қарши айирмачилик фаолиятини олиб бормоқда. Биз давлатларнинг далай-ламани таклиф этиши, расмий шахслар эса у билан алоқаларнинг ҳар қандай шаклини юритишига бутунлай қаршимиз», — дея таъкидлади Гэн Шуан.
Маълумот учун, далай-лама 1959 йилда Тибет пойтахти Лхасани тарк этганидан бери Ҳиндистоннинг Дхарамсала шаҳрида яшаб келади. Унинг ўтган йил ноябрида Мўғулистонга ташриф буюриши Пекинда кескин норозилик уйғотганди.