Болалар ва ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундовчи «Кўк кит» ўйини ижтимоий тармоқларнинг Мексикадаги сегментида пайдо бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мичоакан штати прокуратураси қошидаги киберхавфсизлик билан шуғулланувчи полиция бошқармаси шундай мазмундаги огоҳлантиришни эълон қилди. Расмийларга кўра, ҳозирча мазкур ўйин билан боғлиқ нохуш ҳодисалар қайд этилмади.
«Кибернетик полиция ота-оналарни болаларининг ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланаётганини кузатиб боришга чақиради. Улар фарзандлари ушбу хавфли ўйинга берилиб кетишининг олдини олиши лозим», — дейилади полиция баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дубай полицияси амирликда «Кўк кит» ўйини тарқалгани ҳақидаги хабарларни инкор этганди.