Суриянинг Алеппо вилояти маъмурияти қочоқларни жангарилардан озод қилинган ўз қишлоқларига қайтариш бўйича операцияни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вилоят губернатори Ҳамид Кеннонинг маълум қилишича, ҳудуд маъмурияти 12 минг кишини Фрот дарёси бўйида жойлашган қишлоқларга жойлаштиришни режалаштирган.
Хабар беришларича, аҳоли жойлаштириладиган қишлоқлар ҳукумат вакиллари томонидан кўздан кечирилган. Улар бу ердаги яшаш шароитлари билан танишган, деҳқонларга хўжаликларни тиклаш бўйича ёрдам бериш режаларини тузган.
Изоҳ (0)