Ноқулай об-ҳаво Франциядаги президентлик сайлови натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда экспертлар фикрига таяниб, The Independent маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
6 май, шанба куни мамлакатнинг барча ҳудудида кучли ёмғир ва шамол кузатилади. 7 май, якшанба, сайлов куни эса шундай об-ҳаво Франция шарқида ҳукм суриши кутилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, об-ҳаво билан боғлиқ бундай вазият сайловларга «норози сайловчилар»ни сафарбар этишни режалаштирган «Миллий фронт» етакчиси Марин Ле Пенга қўл келиши мумкин.
Охирги сўровлар натижаларига кўра, унинг рақиби Эммануэль Макрон сайловнинг иккинчи босқичида 62 фоиз натижа билан ғолиб чиқиши кутилаётганди.
Изоҳ (0)