Радикал кайфиятдаги «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилояти ноҳияларидан бирини эгаллаб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий Tolo News телеканали ахборотига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари билан сўнгги икки кун давомида бўлиб ўтган аёвсиз жанглардан сўнг жангарилар 6 май, шанба куни Қалъаи Зол ноҳиясини эгаллаган.
Қундуз вилояти кенгаши аъзоси Саид Асад Садатнинг маълум қилишича, жабрланувчилар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
Апрель ойи охирида «Толибон» ҳаракати Афғонистонда «баҳорги босқин»ни бошлаганини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)