Венесуэлада ҳукуматга қарши намойишлар давомида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат мухолифати етакчиси Энрике Каприлес маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Каприлесга кўра, икки йигит ҳалок бўлди. Улардан бири Сулия штатидаги намойишлар давомида қорнидан ўқ еган. Иккинчисига эса Валенсия шаҳридаги акция чоғида бошига ўқ узилган.
Олдинроқ El Universal нашри Венесуэла прокуратурасига таяниб, мамлакатда бир ой мобайнида ҳукуматга қарши намойишлар чоғида 35 киши ўлдирилгани, 717 киши жароҳатланганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)