Сурия ҳудудида хавфсиз зоналар яратиш бўйича меморандум 6 май соат 00:00 да кучга киради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Александр Фомин баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Коммерсант.ru».
«Унинг имзоланиши барча асосий иштирокчилар: БМТ, АҚШ маъмурияти, Саудия Арабистони раҳбарияти ва бошқа мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, бу унинг ҳаётга татбиқ этилишига маълум даражада кафолат бўла олади», — деди у.
Меморандум Россия президенти Владимир Путин топшириғига кўра мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган ҳамда Остонада имзоланган эди.