Ўзбекистонлик бўлган икки шахс ва Тожикистоннинг бир фуқароси автомобилларни талон-тарож қилиш билан боғлиқ 8 та иш бўйича суд қилинади, деб хабар беради «1news.uz».
Россиянинг Тула вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, улар ўзаро тил бириктириб 2016 йилнинг 19 сентябридан 9 ноябрига қадар 7 марта автомобиль турар жойларидаги машиналардан ўзгалар мулкини ўғирлаган. Улар автокомпрессорлар, автомагнитола, навигаторлар, аккумуляторлар ва турли асбоб-анжомларни ўғирлаган.
Бундан ташқари, улардан икки нафари «Автологистик» МЧЖ автосервисида ҳам ўғриликни амалга оширган. Умумий етказилган зарар 155 минг рублдан ортиқроқ. Айбланувчилар ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)