Япония ҳарбий-денгиз кучларининг «Садзанами» ракета эсминеци илк бор АҚШ таъминот кемаларини қўриқлашга киришган «Идзумо» вертолёт ташувчи кемаси сафига қўшилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кемалар Carl Vinson авиаташувчиси бошчилигида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари жанговар гуруҳи ёқилғи захирасини тўлдириш учун йўл олди.
Мазкур гуруҳ ўз ракета-ядро дастурини фаоллаштирган КХДРга босим ўтказиш учун Корея ярим ороли қирғоқлари яқинида ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)