«Тобуро» демократлар партиясининг собиқ раҳбари Мун Чжэ Ин Жанубий Кореядаги президентлик пойгасининг яққол етакчисига айланди. Мамлакатдаги охирги жамоатчилик сўрови натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Realmeter агентлигига кўра, Мун Чжэ Ин учун сайловчиларнинг 42,4 фоизи овоз беришга тайёр. Унинг энг яқин рақиби, Халқ партияси вакили Ан Чхоль Сунинг рейтинги охирги кунларда 13,7 фоизга пасайди ва 20 фоизни ташкил этди.
Ан Чхоль Су муваффақиятсизлиги асносида Корея озодлик партияси вакили Хон Чжун Пхё мавқейини мустаҳкамлаб олди. Унинг рейтинги 8,4 фоизга ўсиб, 18,6 фоизга етди. Президент лавозимига қолган даъвогарларнинг қўллаб-қувватланиш даражаси 8 фоиздан ошмайди.
Жанубий Кореядаги муддатидан аввалги президентлик сайловлари 9 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)