Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 10 нафар талабаси Huawei компаниясининг Seeds for the Future («Келажак ниҳоллари») дастури бўйича икки ҳафталик ўқув дастурида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди. Бу ҳақда ўқув юрти ахборот хизмати хабар бермоқда

Фото: ТАТУ ахборот хизмати

Фото: ТАТУ ахборот хизмати

Ўзбекистонлик талабалар мазкур дастур доирасида ахборот-коммуникация технологиялари, мобил интернет алоқаси, киберхавфсизлик, телекоммуникация муҳандислиги йўналишларида дунёда кенг қўлланилаётган янгиликлар ва ишланмалар билан танишиши кўзда тутилган. 

Seeds for the Future иштирокчилари Пекин ва Шэньчжэнь шаҳарларида назарий ҳамда амалий машғулотларда қатнашади. Уларнинг Хитой пойтахтида 14 май куни бўлиб ўтадиган «Бир минтақа — бир йўл» халқаро саммитида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Фото: ТАТУ ахборот хизмати

Фото: ТАТУ ахборот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди