WhatsApp мессенжерининг иши 3 май, чоршанба кунги носозликдан сўнг қайта тикланди, деб ёзади «ТАСС» унинг вакилларига таяниб.
«Бизда вақтинчалик узилиш юз берди. Айни пайтда сервисларимиз иши қайта тикланди. Сабр-тоқат кўрсатганингиз учун миннатдормиз», — дейилади компания хабарида.
WhatsApp’дагилар носозлик сабабларига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, бутун дунё бўйлаб оммабоп WhatsApp мессенжери фойдаланувчилари дастур ишидаги носозликдан шикоят қилган эди. Мессенжер интернетга уланмай қолган, натижада хабарларни юбориш ва қабул қилиш мумкин бўлмаган.
Изоҳ (0)