Август ойида бошқариладиган улкан роботлар дуэли бўлиб ўтиши режалаштирилган. Хитойнинг Greatmetal компанияси ҳам ушбу жангда қатнашишга қодир эканлигини намойиш қилди. Бунинг учун компания муҳандислари шахсий қуроли — ҳассага эга улкан маймун-роботни яратди, деб хабар берди Gmbox.
Бундан бир неча кун олдин G-Festival’ида намойиш этилган Monkey King — Хитойнинг улкан роботига бағишланган ролик YouTube тармоғида пайдо бўлди. Турғунлик учун Monkey King тўртта оёғига таяниб туради, бироқ зарур бўлганида орқа икки оёғида туриши ва орқасида осиғлиқ турган қуролини — ҳассасини қўлига олиши мумкин.
2017 йилнинг август ойида Американинг MK.3 роботи билан Япониянинг Kuratas роботи ўртасида жанг бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)